Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги 28-сонли мактабда бошланғич синф ўқувчилари тартибсизлик қилгани учун синфхонадан ташқарига чиқариб қўйилиб, жазоланган.
Маълум бўлишича шу йил 28 январда бошланғич синф ўқитувчиси Ю.Б. мактабда дарс ўтаётганда дарсга ҳалақит қилган ўқувучилар Д.Д. ва Н.Ш.ларни синфхонадан ташқарига, совуқ залга чиқариб қўйган. Болаларга танбеҳ берилгач улар яна синфхонага олиб қирилган. Ана шу воқеа акс этган видеолавҳа эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
"Дарё"нинг хабар қилишича воқеадан сўнг мактабда йиғилиш бўлган. Унда иштирок этган Д.Д. ва Н.Ш.ларнинг ота-онаси ўқитувчидан ушбу ҳаракати учун ҳафа эмасликларини айтишган. Улар аксинча ўқитувчидан миннатдор бўлиб, фарзандлари шўх эканликларини тан олишган. Лекин ўқитувчи касбига эътиборсизлик ва болаларга қаттиққўллик қилгани учун жазоланган.