UzAuto Motors компанияси аҳолига қулайлик яратиш мақсадида юридик ҳамда жисмоний шахслар учун «Ўзавтосаноат Лизинг» тизмини жорий қилди.
Унга кўра, юридик шахслар Chevrolet Malibu Turbo 1.5 ҳамда Tracker автомобилларининг 30% нархини тўлаб, қолган суммасини 3 йил давомида йиллик 20% устама билан харид қилишлари мумкин.
Шунингдек, жисмоний шахслар учун Tracker LT M/Т ҳамда Tracker Premier AT автомобилларини худди шундай шартлар билан ҳарид қилиш имконияти пайдо бўлди.
Шартномалар шу йилнинг 28 февралига қадар берилади.