Ижтимоий тармоқларда ҳарбий ҳамда фуқаро кийимларида мажлис жараёнида бадантарбия қилаётганларнинг видеоси тарқалди. Пойтахт ИИББ ўша ҳолат бўйича изоҳ берди.
Маълум бўлишича, Тошкент, Наманган, Андижон ва Қашқадарё вилоятидан келган вакиллар иштирокида пойтахтда 3 кунлик семинар тренинглар ўтказилган. Мана шу қисқа давр ичида семинар иштирокчилари замонавий ёшлар учун ечилиши керак бўлган масалаларни муҳокама қилган. Семинарлар оралиғида эса офисда ишлайдиганларга қўл келадиган бадантарбия машғулотлари билан шуғулланилган.
Пойтахт ИИББ аҳолига, "Сизнинг ишхонанангиз ёки ўқишингизда шундай бадантарбия машғулотлари ўтказиладими?" дея савол билан мурожаат қилган.