Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов таксиларга лицензияни бекор қилишни таклиф қилди. Икромов пресс клубнинг навбатдаги сонида бу ҳақда гапирди.
Икромовнинг айтишича, лицензиянинг ўрнига киракашларнинг маълумотлар базасини шакллантиришни таклиф қилди. Унинг фикрича бу ноқонуний таксичиликнинг олдини олишга ёрдам беради.
Аввалроқ Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Мубин Мирзаев агар киракашлар қонуний ишласа бюджетга 180 млрд сўм қўшимча даромад тушишини айтган эди.