«’Ишламайман’ десам одамлар ‘йўқ ишлайсан!’ дейишган» – Аҳмадбой

«’Ишламайман’ десам одамлар ‘йўқ ишлайсан!’ дейишган» – Аҳмадбой
Чинозлик “Аҳмадбой” ўз “фаолияти”ни қандай бошлагани ва одамлар унга ишлагиси келмаса ҳам мажбурлаб ишлатгани ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича Аҳмадбой фаолиятини 2006 йилда қорамол савдоси билан бошлаган. 6 ой ёки 1 йилга одамлардан қорамол олиб, мол савдосини бошлаган. Йилига 100 тадан 300 тагача қорамол олинган. Шунингдек, қорамоллар 5 фоизлик устама билан қайтариш шартига кўра олинган. Аҳмадбой 2014 йилдан нақд пулни касса қилишни бошлаган. Бир йилга 3-4 минг одамдан пул олган. 100 миллионлик нарсани 150 миллион қилиб қайтариш шарти билан нарсалар олинган ва бундан ҳамма манфаатдор бўлган.

Аҳмадбой одамлари қўпайганидан сўнг фаолиятини тўхтатмоқчи бўлганини айтган. Одамларга пулини қайтариб берса, “йўқ айлантириб бер” дея қайтариб беришган. Унинг айтишича Аҳмадбой “ишламайман” деса одамлар ‘йўқ ишлайсан!’ дейишган. Шунингдек, ўзига ўзи қачонгача фоиз тўлаб юраман, дея савол ҳам берган.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбойга Тошкент вилояти судининг 2019 йил 20 майдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 14 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида 52 миллион 96 минг сўм жарима жазолари тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мехмон 4 феврал 2020 10:45
    Очки ойдин телевизора курсатган. Окошкалани. Хамма корган милисаям. Махаллаям.Муминжон гапиз тогри. УЗИ килолмайди бу ишни.
  2. Муминжон 3 феврал 2020 13:06
    Сани узинг хечхам бундай котта фирибгарлик килаомайсан. Сани аклинг етмайди хукумат рахбарлардан сани аник химоя килган. Шунча иш булади-ю нима милитция снб махалла билмай
    коладими. Умник.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «’Ишламайман’ десам одамлар ‘йўқ ишлайсан!’ дейишган» – Аҳмадбой