Хабарингиз бор бухоролик ўқувчи Австралияда бўлиб ўтган халқаро олимпиадада математика бўйича ғолиб бўлган.
Ўқувчи Тошкентга учиб келгач, халқаро аэропортда гулдасталар билан оила аъзоларидан ташқари, математика мактаби директори Темур Рўзиев бошчилигида вилоят делегацияси, математика мактабининг собиқ битирувчилари иштирокида кутиб олинган. Шундан сўнг ушбу кутиб олиш маросими тармоқларда муносиб кутиб олинмади дея кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича ўқувчи SEAMO халқаро олимпиадасида пул тўлаш эвазига иштирок этган. Чунки бу тижорат олимпиадалари сафига кирар экан. Лекин шундай бўлса ҳам Қоракўл туманидаги математика мактаби ўқувчиси Бекзод Нуриддинов бугун, 4 февраль куни Бухорога етиб келиши билан муносиб кутиб олинадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча боксчимизни Бош вазир кутиб олиб 3 хонали квартира ва Тракер автомобили калитини топширди.