Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов спортчи Руслан Нуриддиновнинг никоҳ тўйида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Ҳоким ёшларни тўй билан мубарокбод этиб, вилоятдаги барча қизлар унинг ҳимоясида эканини айтди.
“Андижонда менга ёт одам йўқ. Мен интернет ва ТВга чиқиб ҳам айтаман. Ўзи интернетда “звезда” бўлсам керак. Андижоннинг ҳамма қизлари менинг қизларим дейман. Уларни ҳафа қилганнинг жонини оламан” – деди ҳоким.
Шунингдек, ёшларга вилоят ҳокими 3 хонали уйнинг калитини топшириб, уларни бахт оқшоми билан самимий қутлади.