Ўзбекистон Маданият вазири мажбурий меҳнатга қаршилигини билдириш мақсадида айтган гапи учун “дакки еганини” айтди. У бу ҳақда журналист ва блогерлар билан учрашувда маълум қилди. Озодбек соҳа вакиллари билан учрашувда маданият соҳасини тинмай танқид қилишни сўради. Агар танқид бўлса соҳада ўсиш бўлишини айтди, дея хабар қилди хабар.уз.
Шунингдек, вазир мажбурий меҳнат ҳақида вазирликка келмасдан олдин гапириб танқидга қолганини эслади. Унинг айтишича Озодбек ўшанда санъаткорларни пахта теримга чиқармасликни сўраган. Чунки санъаткорлар ўз ҳисобидан пул тўлаб тадбир ўтказган. Бунинг учун уларга ҳатто ётоқ ҳам ажратилмаган. Ўшанда вазир ушбу муаммони олиб чиққанда атрофдан «Шунча пул топяпсан, етмайдими сенга», — деган гапларни эшитган.
Шунинг учун бугун журналистлардан ушбу муаммоларни кўтариб чиқиш сўралди.
Назарбековнинг қўшимча қилишича соҳада ишлайдиганлар энг кам ойлик олади. Ҳозирда шунчаки жой банд қилиб турганлар лавозимидан кетади ва уларнинг ўрнига ҳақиқий мутахассислар олиб келинади.