Ўзбекистонда талабалар учун яна бир стипендия жорий этилиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, бу йил октябрь ойида мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллуднинг 550 йиллиги нишонланади. Ана шу сана муносабати билан муҳокамага қарор лойиҳаси қўйилди. Унда «Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси»ни таъсис этиш масаласи ўрин олган.
Шунингдек, қарор лойиҳасида Тошкентдаги кўчаларнинг бирига арбобнинг номини қўйиш ҳамда анъанавий тарзда ижодий танлов ўтказиш масалалари ҳам ўрин олган.