Хабарингиз бор Австралияда ўтазилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлган қўраколлик ўқувчини кутиб олиш маросими тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда ўқувчи Бекзод Нуриддинов муносиб кутиб олинмади дея фикрлар ўртага ташланди.
Ўқувчининг отаси Ҳусниддин Арабов ОАВга берган интервьюсида ушбу ҳолат уни ранжитганини айтди. Отанинг айтишича ушбу муҳокамалар нафақат уни балки бутун оиласини ранжитган. Ота унинг фарзанди ғолиб бўлса бировдан ҳиммат кутиб ўтиришини инсофсизлик деб атади. Унинг бунга эҳтиёжи ҳам йўқлигини айтди. Шунингдек, ота муносиб кутиб олинмади деган фикрларга ҳам муносабат билдирди. Отанинг маълум қилишича ўғли ғолиб бўлган куниёқ туман ҳокими қўнғироқ қилиб табриклаган ва уни катта жамоа аэропортда кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз Бекзод ғолиб бўлган SEAMO олимпиадаси норасмий мақомга эга. Бундай пуллик олимпиадалар кўплаб давлатларда тижорат ва туризм мақсадларида ташкил этилади.