Ўзбекистонда талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.
Стипендия бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Эндиликда 1 февралдан бошлаб 2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабаларидан ташқари бюджет ва контрактда ўқийдиганлар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади.
Унга кўра, семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади ва семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).