Шу кунларда Хитойда тарқалган коронавирус автомобиль соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
UzAuto Motors компанияси вирус сабаб Хитойда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи заводлар фаолияти тўхтаганини маълум қилди. Шу сабабдан ҳам Хитойдан келувчи автомобиллар эҳтиёт қисмлари вақтинча тўхтатилган. Шунинг билан бирга Хитойдан келтириладиган Chevrolet Equinox автомобили ҳам олиб келиниши кечиктирилади.
Компания мижозларда узр сўраб, пулини тўлаб қўйганлардан пулларини қайтариб олишлари мумкинлигини ёки бошқа модель учун пулини ўтказиши мумкинлигини эслатди.