Тошкент кўчаларида иккита янги йўл белгилари ўрнатилди.
Ўрганишлар натижасида шу маълум бўлдики шаҳардаги кўплаб ЙТҲлар пиёдаларнинг айби билан содир бўлади. Пиёдалар ўтиш мумкин бўлмаган жойлардан ўтишади. Шунинг олдини олиш мақсадида одам кўп йиғиладиган жойлар, метродан чиқиш йўллари ва бозорлар атрофига 3.10 "Йўловчилар ҳаракати тақиқланади" белгиси ўрнатилди.
Шунингдек Юнусобод туманининг Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишмасида автомобилларни тирбандликдан огоҳлантирувчи (1.32 Тирбандлик) йўл белгиси ўрнатилди. Бу белги ҳам ҳайдовчиларга нотаниш. Унинг ёрдамида шошилаётган ҳайдовчилар ўз манзилларига бошқа йўл орқали етиб олишлари мумкин.