Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилот тузишда айбланиб қамалган шахс озодликка чиқарилди

Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилот тузишда айбланиб қамалган шахс озодликка чиқарилди
Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилот тузишда айбланиб қамалган шахс озодликка чиқарилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.

1982 йилда туғилган Арамаис Авакян 2016 йил 19 февралда суднинг тегишли қарори билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Ўшанда Авакян Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (Қўпорувчилик), 169-моддаси (Ўғрилик), 244/1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244/2-моддасида (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли, деб топилганди.

2016 йили 22 март куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судида апелляция инстанциясида суд қарори устидан шикоят кўриб чиқилган ва ҳукм ўзгаришсиз қолганди. Орадан 2 йил ўтиб, май ойида Авакян жазони ижро этиш манзил-колониясига ўтказилганди.

2020 йил 31 январь куни бўлиб ўтган Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов коллегияси қуйи инстанция қарорларидаги Авакянга тегишли қисми ўзгартирилди. Унинг жазо муддати 4 йил, 4 ой ва 27 кунгача қисқартирилди. Айни пайтда жазо муддатини ўтаб бўлган Арамаис жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди.

Ушбу ҳолатдан сўнг АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ноҳақ қамалган Арамаис Авакяннинг озодликка чиққанидан мамнунлигини айтган. Бу ўз навбатида Прездиент Шавкат Мирзиёев бошқарувидаги Ўзбекистонда қонун устуворлиги сари қўйилган яна битта қадам эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, асли озарбайжонлик Арамаис Авакян Жиззах вилояти Пахтакор туманида истиқомат қилган. У Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда диний экстремистик ташкилот тузишда айбланиб қамалган шахс озодликка чиқарилди