Жорий йил 6 февраль санасида Самарқандда 21 ёшли қиз фарзандини дунёга келтириб, уни дарахтзорга ташлаб кетган. Уни кўрган кучук эса чақалоқни тишлари билан кўтариб, эгасига олиб борган.
Итнинг эгаси эса чақалоқнинг яшаб кетишидан умид қилиб дарҳол шифохонага олиб борган.
Шифокорларнинг маълум қилишича кечаси 23:15 ларда тез ёрдам машинасида шахси номаълум чақалоқ олиб келинган. Унинг пешоналари, кўкрак ва қўл қисмига лой суртилган бўлган. Елка ва кўкрак қисмида эса тирналган излар бўлган. Бола ўз муддатида туғилган ва вазни 3 кг 170 граммни ташкил этган. Ҳозирда у ўрта оғир ҳолатда ва керакли муолажалар қилинмоқда.