Тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Мирзоҳид Ботировнинг ёзишмалари деб, скриншотлар тарқалди.
Унда қўпол сўзлар ёзилган бўлиб, блогерлар, уларнинг қаматилгани ва ҳоказо мавзулар ёзилган. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича ёзишмалар ҳақида Ботировнинг ўзи 8 февралда хабар топган. Унинг аккаунти эса хакерлар ҳужумига учраган. Мирзоҳид вазиятдан хабар топгач дарҳол вилоят прокуратурасига мурожаат қилган. Ҳозирда ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.