Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги мактабларда мардикорлик фанини ташкил этиши таклифи илгари сурилди. Таклифда билдирилишича бугунги кунда мактабларни 700 минг ўқувчи битирмоқда ва уларнинг ярми мардикорлик қилишаяпти. Халқ таълими вазирлиги ушбу таклифга ўз муносабатини билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича мактабларни 700 минг эмас, балки сўнгги йилларда 200 мингдан зиёд ўқувчи битирмоқда. Бу йили ҳам кўрсаткич ҳудди шундай бўлади. Шу билан бирга Ўзбекистонда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилиши таъкидланди.
Мактабларда бугунги кунда ахборот технологиялари ва чет тилларини ўқитиш тизимини қайта такомиллаштириш режалаштирилган. Бу йўналишда чет элликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шулар натижасида мактаб битирувчилари келажакда меҳнат бозорида ўзларига керакли ишни топа олиши билдирилди.