Саида Мирзиёева «Илҳом» театри атрофидаги боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Мирзиёева ўзи театр санъати мухлиси эканлигини айтиб, уни ҳеч кимга ҳафа қилдириб қўймаслигини билдирди.
Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! «Илҳом» - маданий ҳаётимизнинг фахри, - деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Shodlik Palace меҳмонхонаси Ofelos Plaza компанияси номидан «Илҳом» театридан апрель охирига қадар бинони бўшатишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.