Тошкент халқаро аэропорти шаҳардан ташқарига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ раиси Равшан Исмоилов маълум қилди.
Унинг айтишича аэропорт Тошкентдан 30-35 км узоқликка Тошкент вилоятидаги Ангрен ёки Чиноз томонга кўчирилади.
Исмоилованинг қўшимча қилишича, аэропорт шу йили қайта реконструкция қилинади ва йилига 7-8 млн.гача фуқарони ташиш имконоиятига эга бўлади. Ҳозирда ушбу кўрсаткич 6 млн.ни ташкил қилмоқда.