Аҳмадбойнинг иши бўйича сўнгги суд жараёни бўлди. Унда суддан сўнг Аҳмадбой ОАВ вакиллари саволига жавоб берди. Журналистлардан бири Аҳмадбойга санъаткорлар билан ишлагани ёки йўқлиги юзасидан савол берди.
Аҳмадбойнинг айтишича у ҳеч қайси санъаткор билан тўғридан-тўғри олди-берди қилмаган.
“Санъаткорлар билан олди-берди қилмаганман. Ўша пайтда ўғил тўйи қилганимда тўйёна сифатида келишган. Шерали Жўраевдан, Озоддан пул олибди дейишади, у шунчаки гап. Мен артистлар билан бундай иш қилмаганман. Кимдир биров орқали киргизган бўлиши мумкин. Лекин бирон-бир артист келиб қўлимга пул бермаган. Ўзингиз ўйланг, менда 12 мингта жабрланувчи бор, манга фарқи йўқ ким келади, мен учун ҳаммаси бир фуқаро”, – дейди Аҳмадбой.