Фарғонада «MultaRadar»лар ишлай бошлади. Улар "Нексия-3" автомашинасига ўрнатилган. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича ушбу радар 10 соат ичида 550 ҳайдовчининг тезликни оширганини аниқлаб берган.
Манбанинг хабар қилишича ушбу радарни хатто антирадарлар ҳам аниқлаб бера олмас экан.
Аввалроқ Фарғонада "Меҳр" акцияси бошлангани ва унинг доирасида енгил қоида бузганлар шунчаки оғзаки огоҳлантириш билан қўйиб юборилиши ҳақида ёзган эдик.