"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси: "Мен ўзим ҳам қишлоқда яшаганман, аҳволдан бохабарман"

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси:  "Мен ўзим ҳам қишлоқда яшаганман, аҳволдан бохабарман"
2020 йил 14 феврал куни АОКАда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 2019 йилда соҳада амалга оиширилган ишлар ва бу йилга режалар ҳақида матбумот анжумани ўтказилди.

Унда ҳудудларда чироқнинг тез-тездан ўчишига изоҳ берилди, дея хабар қилди кун.уз.

Хусусан, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси Улуғбек Мустафоев нега айнан сайлов ва байрам кунлари чироқ ўчмаслигини ҳам изоҳлади. Раис аҳоли томонидан бундай эътирозлар ҳақли берилишини таъкидлаб, ўзи ҳам қишлоқда яшаганини ва чироқ ўчса аҳола уларни қандай эслашини билишини айтди.

Мустафоевнинг айтишича, байрам ва сайлов кунлари иш тиғис бўлиб, мазутдан фойдаланилади. Шу сабабдан ҳам ўша вақтлари электр энергиясининг таннархи 9-10 центга чиқиб кетади. Лекин шундай бўлса ҳам аҳоли киловатт учун 295 сўм - 3 цент тўлайди. Раис мазутни ҳар доим ҳам ёқа олмаслигини айтиб, бу қимматга тушишини билдирди.

Шунингдек, Мустафоев агар электр энергиянинг таннархини 5-6 центга чиқарганимизда инвесторлар кўпайишини таъкидлади. Лекин аҳолининг даромади ошиши билан шундай қилинишини ҳам айтилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Рустамбек 17 феврал 2020 22:16
    Узбекистан буйук давлат аммо лекин сизлар учун шахаликлар ва кишлокликларни фарки бор еканда хурматли призидентимиз табакаланиш болмайди деган вакитда нега шомол булса шахарда емас кишлокда свет учади кишлокдаги инсонлар качон ривожланади
  2. Хусан Сайфуллаев 16 феврал 2020 16:27
    Хурматли вазир сиздан илтимос агар хақиқатдан ҳам бизни давлатда энегетика вазирлиги бўлса ўша жойда ўрнингиз бўлса биз билан боғланиг аниқроғи мен билан Фориш тумани Нурак Мфй да тураман бир кун шамол ортидан 5 кун светсиз ўтирдик хукуматдан ёрдам бўлиши қийинлиги учун халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраймиз десам кеин харакатга тушишди ва ёқиб беришди атига бир иккикунга ва ҳозир яна шамол бўлган свет йўқ симлар узилган улайдиган ташкилот йўқ мени рақамим тел вилинг сизни кутаман ўртоқ вазир.
  3. Умид 15 феврал 2020 23:13
    Приоритет факат альтернатив энергетика - куеш, шамол ва гидро электростанциялар, балким янги тежамкор иссиклик ва ахлатни кайта ишлаб екиш waste to energy. Булар хаммаси хам арзон, ресурсларни тежайдиган ва хафссиз , экологик тоза технологиялар. Молиялаштириш учун инвесторлар куп, таннархи арзон ва тарифларни узгартириш керак эмас. АЭС керак эмас, хам киммат, хавфли ва куп йиллар Узбекистонни карам килиб куйади.
  4. имомназарова мухаббат 15 феврал 2020 18:32
    худудий электр тармоклари аж раиси улугбек мустафоев 2019 -2020 йил куз-киш мавсумига тайёргарлик буйича чора-тадбирларингизда белгиланган баъзи жойларда электр щитлар носозлиги окибатида хаво намгапчиликлар ёаи шамолда учадида ахоли 2 кунлаб кези келганда электр энергиясиз утиришади мана хозир свет шамол окибатида учди авария хизмати хам ишламайди балки бу хизмат узи мавжуд эмас
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси: "Мен ўзим ҳам қишлоқда яшаганман, аҳволдан бохабарман"