Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, Фарғона халқаро аэропорти раҳбари Миродил Мaдаминов бошчилигидаги ЎзЛиДеП фаоллари Мўйноққа борди.
Улар ҳудуддаги Оролнинг қуриган жойида 400 кг.га яқин саксовул экди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Аэропорт раҳбари ушбу эзгу ишга хисса қўшиш унинг бурчи эканини айтиб, ҳали Мўйноқ туризми ривожланган марказлардан бирига айланишига ишончи билдирди. У “Кемалар қабристони”ни кўриб, эти жимирлаганини ҳам яширмади.