Аввалроқ тармоқларда айрим автомобил моделларининг нархи қимматлагини хусусида хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг "UzAuto Motors" компанияси ушбу ҳолатга изоҳ берди. Компаниянинг маълум қилишича, ушбу моделлар нархи ўзгармаган. Шунчаки улар жаҳон стандартига мос равишда, қўшимча опциялар билан ишлаб чиқарилмоқда. Яъни харидор фақат ўша опциялар учун ортиқча пул тўлайди, автомобиль нархи эса ўша-ўша. Ушбу ҳолат харидор ва дилер ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган, дейилади компания хабарида.
Унга кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда ҳаридор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.