«Коррупция қайси соҳаларда тез-тез учрамоқда? » – ЎзЛиДеП аҳоли фикрини ўрганди (ВИДЕО)

21-02-2020, 09:32
Жамият
«Коррупция қайси соҳаларда тез-тез учрамоқда? » – ЎзЛиДеП аҳоли фикрини ўрганди (ВИДЕО)
ЎзЛиДеП матбуот хизмати томонидан долзарб мавзулар юзасидан аҳоли фикрини ўрганиш давом этмоқда. Бу сафар аҳолидан қайси соҳада коррупция тез-тез учраётгани сўралди.

Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти коррупция асосан тиббиёт ва таълимда учраётганини айтди. Шунингдек, ер ажратиш, ишга киришда ва бозорда коррупция учраши таъкидланди. Айрим иштирокчилар коррупцияни кўрмагани ва умуман эшитмаганини айтган бўлса, яна бирлари саволга жавоб беришдан бош тортди. Қуйида партия томонидан тайёрланган видеолавҳани ҳавола этамиз.

Сизнингча, коррупция қайси соҳада кўп учрамоқда? Фикрларингизни қуйида қолдиришингиз мумкин.

ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Mamatmurod 21 феврал 2020 15:54
Korrupsiya degani noqonuniy pul undirish degani
Meditsinada bu narsa deyarli yuq. Shifokorlar hech kimdan pul suramaydi. Qul haqqi esa kungildan chiqarib beriladi uni minnat qilish vijdondan emas menimcha.
имомназарова мухаббат 21 феврал 2020 18:07
коррупция тиббиёт бирлашмаларида тугрукхонада хар соат давомида олий таълим муассасида юкори давлат идораларида узлуксиз давом этмокда бунга tv оркали деярли хар куни гувохи булмокдамиз нафс балоси хар балога салодур
Юсупов Абдурашит 21 феврал 2020 18:42
Коррупция бу уйишган жиноятчилик дегани. Агар битва еки иккита сохага тегишли булса унда коррупция эмас факат уша создана тегишли жиноят хисобланади.
Mamatmurod 2 21 феврал 2020 20:12
Nechi marta tibbiyot xodimiga ishing tushgan? O'sha qo'l haqqink bermagin, keyin Nima bo'lishini ko'rasan. Tibbiyotda yo'q emish. Bor ertagingni borib bollarga aytgin, Mamat.
Пахлавон 21 феврал 2020 20:33
Илтимос шифокорларни айблайвермайлик озгина кунгилдан чикариб берган пулга хам
Отабой Йулдошев 21 феврал 2020 23:06
Хокимят сохасида жуда куп
Zubaydullo 22 феврал 2020 03:43
Коррупция асосан суд. Тергов, прокуратурага куп учрайди! Агар шу идоралар конуний ишласа хамма идора жой жойига тушади. Тугрукхонани оладиганини одамлар уз ихтикри билан беради. Хурсанд булганидан. !
Ashraf Beknazarov 22 феврал 2020 10:03
Onamni pensiyaga chiqarishdagi holatlarni kurib hali beri bu bola tugamasa kerak deb uyladim.
Азиз 22 феврал 2020 11:45
Давлат архитектура курилиш назорати корупцияни катта кари бурилари
Шавкат 22 феврал 2020 17:31
Таълимда коррупция бор деган одамлардан бирор маротаба сўралдими қачон кимга неча пул бердинг деб. Бу таваккал гапирадиганларни гапи.
Гайратжон 23 феврал 2020 05:49
Паспортстол ва хокимият органларида
Шахсий фикр 23 феврал 2020 06:43
Бизда бола тугулиши билан роддомдаёк корупция бошланади. Шифокарларга уз хохишингиз билан узатмасангиз мажбурлаб олади. 1000 хил йули бор уларни. Кейин богча... мактабни битириш... укишга кириш... укиш... укишни битириш... ишга кириш... ишга киргандан кейин карупцияни ЗУРИ бошланади...пенцияга чикиш... то улгунича корупцияни ичида булади.
Омон 23 феврал 2020 08:35
Туман хокими хар бир туманда мавжуд ортикча ерларни уз манфаатини уйлаб экиб олишаяпти фермер хужаликларидан олинаётган маблаглар фаолияти даврида бир ташкилотга 5 олтита рахбар алмаштириб хар кайсидан жойига караб пул олаетган хокимларимиз халигача ишлаб милярдлаб еб юришибти
эрк 23 феврал 2020 10:02
"хамма йуллар Римга Олиб боради".Бизда эса коррупсиянинг бир учи Аьзму шахар ,Тошкан"га Олиб боради
Yoyo 27 феврал 2020 11:20
Hamma o'zining ishi tushgan soha bo'yicha fikr bildiryapti. Menimcha eng ko'p korrupsiya OTM larda bo'lyapti.
Shahobiddin 27 феврал 2020 21:08
Eng avjiga chiqqani oliy ta'limda deb o'ylayman, 35 % kontrakt, nomdor stipendiyalar...

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

ИИВ Тергов департаменти «Тарона Рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошев вафоти муносабати билан таъзия билдирди (ВИДЕО)

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти «Тарона Рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошев вафоти муносабати билан таъзия билдирди....
Бугун, 00:28

Лола Йўлдошева: Туғилган кунингиз билан отажон! Сизни яхши кўраман менинг қаҳрамоним (ФОТО)

Хонанда Лола Йўлдошева инстаграмдаги саҳифасида вафот этган отасини таваллуд айёми билан табриклади. “Дадажон. Менинг...
Кеча, 22:56
/ Муҳокамалар +2

"Севги изтироби" сериалини эфирга узатиш яна тўхтатилди

Хабарингиз бор аввалроқ кўплаб танқидлардан сўнг Туркиянинг "Севги изтироби" сериали "Zo'r TV" телеканалида эфирга...
Кеча, 22:24
/ Муҳокамалар +9

Яна 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Уларнинг умумий сони 25 тага етди (фото)

Бугун Ўзбекистонда яна 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди. Маълум бўлишича, уларнинг 12...
Кеча, 17:22
/ Муҳокамалар +1

Депутат: «Сумкадаги 2 кг гўшт, 4 кг картошкани бериб, суратга тушиб, фейсбукка қўйиш... Хайр-саҳоват бунақа кўрсатилмайди»

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши депутати, Сенатор Абдуқодир Тошқулов сўнгги кунларда қилинаётган хайрия...
Кеча, 16:55
/ Муҳокамалар +4