Кеча, 20 феврал куни бўлиб ўтган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сонида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди. У мамлакатимиздаги интернет тезлиги ҳақида гапирди.
2020 йил интернет тезлиги 10 баробарга кўтарилади, - деди Умаров.
Шунингдек, вазир ўринбосари бу йил юртимизда "Бир миллион дастурчилар" лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётганини айтди. Бу ўз навбатида Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилилиши кутилмоқда.
Умаровнинг айтишича, 2020 йилда шунингдек, "IT-парк"ларини ривожлаништириш давом эттирилади. Яқин вақт ичида "IT-парк"лар филиаллари Гулистон, Наманган ва Урганч шаҳарларида барпо этилиши таъкидланди.