Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкентда гидлар гуруҳи вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонда янги телеканал очишни таклиф қилди.
Абдуҳакимов Ўзбекистонда Туризм-365 номли телеканал очишни таклиф қилди. Чунки бугунги кунда ички туризм яхши ўрганилмаган, ушбу канал орқали эса ички туризм ҳақида кўпаб маълумотга эга бўлиш имконияти пайдо бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда бугунги кунда 1000 дан ортиқ гид борлиги, уларнинг сонини 5000 га етказиш режалаштирилаётгани ҳам айтилди. Шу билан бирга гидлардан сайёҳларни олиб юриш вақтида кўзга ташланган муаммолар ҳақида дарҳол хабар бериш сўралди.