«Бу пулни қариндошимизга берсак ҳам бўлади» – «Право» олиш учун автомактабда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилди

«Бу пулни қариндошимизга берсак ҳам бўлади» – «Право» олиш учун автомактабда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилди
Менинг фикрим порталига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқишни мажбурий қилишни бекор қилиш таклиф этилиб, мурожаат қолдирилди.

Мурожаатчи ўз таклифида йўл белгиларини мустақил равишда, машина ҳайдашни эса қариндошлари орқали ўрганиш мумкинлигини ёзган. Чунки автомактабда ўқилгани билан барибир оҳирида имтиҳон топширилгандан сўнггина “право”олиш мумкинлиги алоҳида таъкидланган. Шундай экан автомактабга кетган 2-3 млн сўмни ўз қариндошига берса ҳам бўлиши айтилган.

Ўз навбатида мурожаатчи барча автомактабларни беркитиш тарафдори эмаслигини, шунчаки у ерда ўқиш ихтиёрий қилиб қўйилишини хоҳлашини ёзган. Агар ушбу таклиф амалга ошса бу жамиятимиз равнақига ҳисса қўшиши ҳам таъкидланди.

Ушбу мурожаат ҳозирда 1000 га яқин овоз йиққан.

Ўхшаш янгиликлар

  1. имомназарова мухаббат 1 март 2020 15:23
    йул коидаси умр фойдаси йул коидаси хатто машиналарни бошкаришни урганиш мактаб укув программасида 10-11 синфларда укитишни таклиф этардим чунки шунда хар бир ёшларимиз яна бир касбга шунингдек машина бошкаришга хам тайёр булармиди автомактабдаги пала-партиш ойлик курсларда нимани укиб улгурарди
  2. Илхом 26 феврал 2020 08:32
    Имтихон олишни тартибга солиш кифоя.Чунки имтихондан ўтиш учун яхшилаб ўрганади ва буни ахамяти йўқ автомактабдами ёки қариндоши данми.Автомактаблар фақат пилан тўлдириш билан овора ким пул тўласа ўқишни ярмидан хам қўшиб кеторади.ўқишга тўлиқ қатнаяптими фарқи йўқ.имтихонда ёрдам қилишиб права олиб беришади.чунки яна янги ўқувчилар олиш керак.пулини тўлагандан кейин правани берадида.
  3. Ismatillo 26 феврал 2020 07:21
    Avtomaktab kkli joy. To‘g‘ri hamma joyda ham o‘qitishmayotgandir ammo o‘qish,o‘rganish insonning o‘ziga bog‘liq.
  4. Хмб 24 феврал 2020 23:05
    Эхтимол олий таълим олиш учун укиш керак эмасдир! Масалан врач учувчи инженер булиш учун танишлари оркали ураниш етарлидир??? Кандай бемаъни таклиф
  5. Аклли 24 феврал 2020 16:35
    Укимасаям булади барибир укитмаяпти
  6. Шерзод Рузикулов 24 феврал 2020 13:49
    Тугри
  7. Ирода 24 феврал 2020 13:25
    Мени фикримча автомактабда укиш керак шундогам кучада укимай пулга олган хайдовчилар куплигидан автоавариялар куп булмокда куп хайдовчилар йул белгиларини билмайдилар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Бу пулни қариндошимизга берсак ҳам бўлади» – «Право» олиш учун автомактабда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилди