Аввалроқ сайтимизда Тошкент шаҳрида 10 ёшли қиз йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Қиз 22 феврал куни соат 17:00 ларда йўқолган.
Бугун унинг ота-онаси қиз ўша куниёқ бир неча соатдан ўтгандан сўнг топилгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, у дугоналари билан ўйнаб, қолиб кетган.
Қизнинг ота-онаси у доим уйга вақтида қайтгани учун кеч қолгани сабаб қаттиқ ҳавотирланганини айтган. Эслатиб ўтамиз, қиз Сергели тумани Қўйлиқ-7 манзилида яшайди.