Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синфи учун мўлжалланган “Она тили” дарслигида математик аллома, алгебра фанининг асосчиси Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг туғилган йили хато кўрсатилган. 13-бетдаги 29-машқда “Муҳаммад Хоразмий 873 йилда таваллуд топган” деб ёзилган. Бу ҳақда Turon24 хабар қилди.
Аслида олим 783 йилда туғилган. 850 йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмган. Дарсликдаги нотўғри маълумот асосида мантиқан фикр юритилса, аллома вафот этганидан 23 йил кейин “қайта туғилган" бўлиб чиқади.
2017 йили “Манъавият” нашриётида чоп этилган мазкур дарсликни Низомиддин Маҳмудов, Абдуҳамид Нурмонов, Абдулҳай Собиров, Дилоро Набиева, Абдураҳим Мирзааҳмедовлар тузган.
Қўлланма Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган.