Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек дубляжининг энг ёрқин вакилларидан бири Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди.
Ғайбулла Ҳожиев 64 ёшида вафот этди. Актер 1956 йилда Бухорода туғилган. У Аброр Ҳидоятов, Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида ишлаган, лекин кейинчалик оғир ҳасталик сабаб театрдан кетишга мажбур бўлган. Шундай бўлсада у ТВ ҳамда радиодаги лойиҳаларда мунтазам қатнашиб келган. Шу билан бирга, Ҳожиев дубляж соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган.
EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.