Бугун, 26 февраль куни Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда кун.уз хабар қилди.
Унда меҳрибонлик уйида тарбияланаётганлар ҳақида сўз борди.
Кенжаевнинг айтишича бугунги кунда Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларида жами 2369 бола тарбияланмоқда. Шулардан 14 фоизи (338 нафари) чин етим.
Вазир ўринбосари айрим ота-оналар фарзандларини меҳрибонлик уйига бериш орқали ўз муаммоларини ҳал қилиб олишаётганини айтди. Лекин тарбияланувчилар орасида фақатгина чин етимларгагина имтиёзлар берилишини ота-оналар тушинишмаяпти. Шу сабабдан ҳам вазир ўринбосари отаси ёки онаси тирик етимларнинг фарзандларини оиласига қайтариш кераклигини таъкидлади.
“Чунки ота-онаси тирик бўла туриб, уларнинг фарзанди меҳрибонлик уйида юриши халқимиз учун уятли ҳолат ҳисобланади”, дейди у.
Шу билан бирга, ҳамма нарсаси бўла туриб ҳам фарзандини меҳрибонлик уйига бераётганлар борлиги таъкидланди. Унинг айтишича туман миқёсида энг кўп болалар (34 нафар) Паст Дарғом туманидаги меҳрибонлик уйига топширилган.