Тошкент аҳолиси "Тошкент нафас олгиси келяпти" (Ташкент хочет дышать) номли флешмоб ташкиллаштирди.
Шаҳарликлар #ТашкентХочетДышать хештеги билан суратларни фейбукка жойлашни бошлади.
Уни "Уят.уз" гуруҳи вакили Саида Рашидова бошлади. Кейинроқ ушбу акцияга ўнлаб тошкентликлар қўшилди.
Флешмобнинг асосий мақсади уйларнинг бузилиши ва дарахтларнинг кесилишига қарши туришдир. Акция иштирокчилари шундай йўл билан ўзларининг норозиликларини шаҳар ҳукумати вакилларига етказишга умидвор бўлишмоқда.