Маданият вазири Озодбек Назарбеков тўйларда сочилган пулларнинг устида қўшиқ айтиш ва уни тепкилаш ҳолатига муносабат билдирди.
“Миллий валютани тепкилаш ёки унга беписандлик қилиш бу албатта инсоннинг ўзининг маънавиятига боғлиқ нарса. Ўйлайманки буни қонун билан чеклаш ёки қанақадир қаттиқ жазо қўллаш бир мунча тўғри бўлмайди. Чунки юзини ювмаганлик учун ҳеч қанақа жазо йўқ-ку. Бу инсоннинг маънавияти. Эрталаб тургандан кейин албатта юзини ювиши шарт”, – деди Назарбеков.