Блогер Нозим Сафари ўзининг телеграмдаги каналида Жиззах ва Қаршидаги мактабларда ўқувчиларнинг сочлари чизғич ёрдамида ўлчанаётганини маълум қилган.
У ўзига келган суратларни каналга жойлаб ушбу ишни қоралашини айтган.
Блогер шунингдек Жиззах шаҳридаги 24 мактабнинг телеграм каналида ўқувчилар доскага чиқарилиб сочлари ўлчангани ва улар билан тушинтириш ишлари олиб борилган маълумот жойланганини ёзган.