Миришкор ҳокими маҳалла раисини сўкканини тан олиб, урганини инкор этди. Раислар эса ҳоким қўл кўтарганини айтишмоқда...

Миришкор ҳокими маҳалла раисини сўкканини тан олиб, урганини инкор этди. Раислар эса ҳоким қўл кўтарганини айтишмоқда...
Тармоқларда Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли бўлган аудиёзувлар тарқалди. Унда ҳоким йиғилишда сўкаётганини, баъзи ҳолатларда эса ураётганини эшитиш мумкин.

"Дарё" вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳоким ва унинг матбуот котиби ҳамда йиғилишда иштирок этганлар билан суҳбатлашди.

Ҳокимнинг айтишича, у ҳақиқатдан сўккан, лекин урмаган. Қолаверса у бир кишини, яъни маҳалла раисини солиқ билан муаммо сабаб сўкканини айтган. У чарчаб тургани, маҳалла раиси топшириқни бажрмаганидан ғазабланган.

Таъкидлнганидек, аудиода ҳоким кимнидир ураётганини билиш мумкин. Лекин ҳоким ва унинг матбуот хизмати раҳбари ҳоким ҳеч кимни урмаганини айтмоқда. Ўша овозлар, уларнинг айтишича "монтаж" қилинган. Йиғилишда иштирок этган раислардан бири эса ҳоким қўл кўтарганини, хатто биттасининг қовурғаси синган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Йиғилишда иштирок этганларнинг айтишича мажлис 28 феврал куни кеч соат 20:00 да бошланиб, 00:00 га қадар давом этган. Ҳозирда ҳолатни прокуратура ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миришкорнинг аввалги ҳокими Равшан Комилов дала майдонидан маккажўхори олаётган отахонни ҳақоратлагани учун машҳур бўлиб кетган. Кейинчалик халқдан узр сўраган ва лавозимидан озод этилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 3 март 2020 12:53
    Ғирт гестапо-ку.Буниси хам битта кечирим сўраб қутулиб кетади,балки орден хам олар.
    Бу бизда оддий хол.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Миришкор ҳокими маҳалла раисини сўкканини тан олиб, урганини инкор этди. Раислар эса ҳоким қўл кўтарганини айтишмоқда...