Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходими Файзулла Арипжанов қишлоқларда асосан соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида интернет тезлиги юқори эмаслиги ҳақида айтди, дея хабар қилди ЎзА.
Унинг айтишича, 2020-2021 йилларда юқорида келтирилган объектларнинг 12 мингтасида интернет муаммоси ҳал этилади.
Унинг қўшимча қилишича, йил бошидан буён 2 та Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилган. Ўтган йили ана шундай марказларнинг 22 таси жорий қилинган. У ерлар компьютер ва бошқа зарур жиҳозлар, Wi-Fi ҳудуди билан тўлиқ таъминланган.