Сўкинган ҳокимининг аудиоси тарқагандан сўнг Адлия вазирлиги ҳақорат учун қандай жазо борлигини эслатиб қўйди

Сўкинган ҳокимининг аудиоси тарқагандан сўнг Адлия вазирлиги ҳақорат учун қандай жазо борлигини эслатиб қўйди
Аввалроқ тармоқлар ва сайтларда Миришкор тумани ҳокимининг мажлисда сўкингани ҳақида бир қанча хабар-у янгиликлар пайдо бўлган эди. У бўйича ҳокимнинг ўзи ҳам, Қашқадарё вилояти ҳокими ҳам муносабатини билдириб бўлди. Энди якуний натижани кутиш қолди холос.

Ушбу воқеа содир бўлгандан сўнг Адлия вазирлиги ўзининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" номли каналида ҳақорат қилингани учун қонунчиликда қандай жазо борлигини бир эслатиб қўйди.

Вазирликнинг ёзишича, ҳақорат қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик бор. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган. Агар кимдир ушбу ҳуқуқбузарликни яна такроран содир этса унда унинг ушбу ҳаракатига жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексида эса ҳақорат қилган шахсга 44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима тўлаши, 240 соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиниши ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Шунингдек, агар ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади. Бундай ҳолда эса айбдор 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима тўлаши, 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиниши, 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш: жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда, хавфли рецидивист томонидан, туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, 89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима. 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилгача озодликни чеклаш, 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Муминжон 1973 4 март 2020 20:50
    ХО-кимсан эрталаб ширин чой ичиб юргин. Хадеб спиртли ичимлик ичмадан.
  2. Содда 4 март 2020 17:06
    Конунларни кимлигига караб кулланиладими. Нега шунча одамни хакорат килганга кулланилмайди шу конун
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сўкинган ҳокимининг аудиоси тарқагандан сўнг Адлия вазирлиги ҳақорат учун қандай жазо борлигини эслатиб қўйди