Бухоро вилоятида махсус ўқувдан ўтган ҳолда қуролли гуруҳлар билан террорчилик ҳаракатларида иштирок этиш мақсадида 2014 йил августда Россия Федерациясидан Туркия орқали Яқин Шарқ давлатларидан бирига чиқиб кетган фуқарога жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА ахборотига таяниб.
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Жовгари маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, муқаддам 2011 йилда безорилик жиноятини содир қилганлиги учун судланган, 1982 йилда туғилган фуқаро Т.У 2012 йилнинг январь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрида Дониёр Абдувалиев раҳбарлигида ташкил қилинган, Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган экстремистик ташкилотга аъзо бўлган.
Жамоат аъзолари билан биргаликда ушбу террорчилик ташкилотининг “Жундуллоҳ” студияси томонидан тайёрланган диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик мазмундаги маърузалар ва бошқа шу каби оқимларни тарғиб қилувчи аудио-видео ёзувларни тинглаб, томоша қилиб, уларни қўллаб-қувватлаб, халқаро террористик ташкилот сафига қўшилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 244-банди 2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.