Андижон вилояти ҳокими Абдурахмонов Шуҳратбек яна бир лавозимга сайланди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлимининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтган. Унда ассоциациянинг Андижон вилоят бўлими раҳбари ва ижрочи директори сайланган.
Йиғилишда иштирок этган депутатлар бир овоздан раҳбарликка вилоят ҳокимини сайлашган. Шунингдек, унинг ижро директори этиб Тўйчиев Нозимжон тасдиқланган.