YouTube видеохостингида "Шапалоқ" номли шоу пайдо бўлди. Ушбу шоуда истаган ҳар бир одам иштирок этиши мумкин.
Шоу иштирокчиларига савол берилади, агар унга тўғри жавоб берилса ҳар бир тўғри жавоб учун 25 минг сўм берилади. Нотўғри жавоб берилса иштирокчи юзига тарсаки қабул қилиб олади.
Ушбу шоуни жамият танқид билан қабул қилди. Кўплар аёлнинг юзидан тарсаки қабул қилиб олаётганига қарай олмаслигини айтган. Таъкидлаш жоиз, шоу машҳурлашиб бормоқда ва унинг 5 та сони суратга олиб бўлинган.