Тармоқларда судга ёзилган аризанинг сурати тақарлди.
Аризада Жиззахда яшовчи фуқаро қўшнисига 18 минг сўмлик бир шиша ароқни 2019 йил оҳирида берганини ёзган. Лекин қарздор олган ароқни ҳам, пулини ҳам бермаган. Шу сабабдан ҳам аризачи судядан муаммони ижобий ҳал этиб беришини сўраб, мурожаат қилган. Аризачининг ёзишича, унинг уйига яқинда қудалари меҳмон бўлиб келган, лекин меҳмонларнинг олдига қўйишга ароқ топа олмаган ва уятли бўлиб қолган.
Ушбу ариза қабул қилинган ёки йўқлиги маълум эмас.