Давлат хавфсизлик хизмати тизимда фаолият юрутувчи аёллар ўртасида “Тўмарис авлодлари” номли кўрик-танлов ташкил этди.
Танловдан мақсад миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, жамиятнинг асосий негизи бўлган оила қўрғонини мустаҳкам ҳимоя қилиш ҳамда аёл ҳарбий хизматчиларнинг салоҳиятларини янада оширишдан иборатдир. Танлов 6 шартдан равишда 2 босқичда ўтказилди.
Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида одилона баҳоланди. Ғолиблар махсус диплом ва пул мукофотлари ҳамда касбий фаолиятда ва фарзандлар тарбиясида зарур бўладиган китоблар билан тақдирландилар.