2018 йилнинг 16 ноябрь куни Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида 7-В синф раҳбари Р. М. шу синфда маънавият соати ўтиш жараёнида икки ўқувчиларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган, яъни обунага пул бермаганликлари учун синф ўқувчилари олдида ҳақоратлаб, камситган ва калтаклаган, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Фарғона Халқ таълими бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан, ўқитувчи Р.М. ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Х.А. эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Мактаб директори Р.А.га эса интизомий чора кўрилди.