Бугун Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Вазир агар Ўзбекистонда касаллик қайд этиладиган бўлса зарур дори воситалари борлигини таъкидлади. Шу сабабдан ҳам тарғиботни кучайтириб, ҳаққоний маълумот бериш кераклигини айтди.
Шунингдек, Шодмонов ҳар хил ваҳимали хабарларга ишонмасликка чақирди.
Бу касалликни биз беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ, – деди вазир.
Шодмонов ҳамма эҳтиёт чорасини кўриб юрса коронавирусга қарши жангда ғолиб бўлиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.