«Шаҳарда ҳаракатланиш қанчалик қийин бўлаётганини тушинамиз» – Масъуллар Яшнободдаги кўприк қачон очилишини маълум қилди

«Шаҳарда ҳаракатланиш қанчалик қийин бўлаётганини тушинамиз» – Масъуллар Яшнободдаги кўприк қачон очилишини маълум қилди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида қурилаётган уч даражали кўприк қачон очилиши маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Ҳозирда у ерда қизғин иш жараёни олиб борилмоқда. Шу кунларда хавфсизлик нуқтаи назаридан Паркент кўчасидан Маҳтумқули кўчасигача бўлган йўл ҳамда Паркентдан Пахлавон Махмуд кўчасигача йўллар ёпилган эди. 6 март санасидан эса 10 кунга Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган йўллар ёпилди. Бу эса ўз навбатида шаҳарда ҳаракатланишга бироз қийинчилик туғдирмоқда.



Бугун пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудходжаев янги кўприк кейинги ҳафта очилишини маълум қилди.

Маҳмудходжаев пойтахтликлар ва меҳмонлардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

“Афсуски, йўлларнинг ёпилиши транспорт ҳаракатланишини қийинлаштирмоқда ва шунинг натижасида тирбандиклар юзага келмоқда. Биз шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш қийин бўлаётганини тушинамиз. Лекин шундай қилишга мажбурмиз. Бугунги кунда қурилишга 1600 киши жалб этилган. Агар йўлни ҳозир ёпмаганимизда барибир бу ишни қачондир қилишимиз керак бўларди. Қурилишнинг ўз тартиби бор”, – деди Фурқат Маҳмудходжаев.
«Шаҳарда ҳаракатланиш қанчалик қийин бўлаётганини тушинамиз» – Масъуллар Яшнободдаги кўприк қачон очилишини маълум қилди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сир 11 март 2020 20:52
    Йулдагиларни хавфизлигини ўйлаб қилинган
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Шаҳарда ҳаракатланиш қанчалик қийин бўлаётганини тушинамиз» – Масъуллар Яшнободдаги кўприк қачон очилишини маълум қилди