Хабар берганимиздек бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вазир анжуманда АҚШ давлат котибининг Ўзбекистон коронавирусга қарши тура олмаслиги ҳақидги гапи тўғри эканини таъкидлади.
Шодмонов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатимиздаги соғлиқни сақлаш тизими ривожланган мамлактлардагидан анча орқада эканини айтди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар қилди.
“Жаноб Помпеонинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳақида айтган гапига “Ҳа” деймиз. Ўзбекистон Президенти парламентга мурожаатномасида иқтисодимизни тўғри баҳолади. Шундан келиб чиқиб илк бор камбағаллик ҳақида гапирилди. Албатта бизда ижтимоий, иқтисодий муаммоларимиз бор” – деди Шодмонов.
У шунингдек, мамлакатимизда шифохоналарнинг аҳволи ҳам ривожланган давлатларникидан орқада эканини айтди.
“Биз бу ерда 30 йил мустақиллик даврида нималар қилганимиз билан мақтанмаймиз. Биз ҳатто ўзимизни алдадик ва бунга ишондик. Биз сўнгги уч йилда очиқ, шаффоф давлатга айландик. Биз хатоларни тан олишни ўргандик ва шулардан келиб чиқиб олдимизга ҳақиқий мақсадларни қўйдик ва бунинг устида ишлаяпмиз”, – дея қўшимча қилди вазир.