Хабарингиз бор кеча депутатлар ва “Ўзавтосаноат” АЖ мутасаддилари иштирокида эшитув бўлиб ўтди. Унда депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Эшитувдан сўнг Спикер ўринбосари, депутат Алишер Қодиров ўз фикр мулоҳозаларини билдирди.
Қодиров монополияга қарши эканини айтиб, бу ривожланишга таъсир кўрсатишини таъкидлаган.
Депутат UzAvtoMotors монополист эканини, бу соҳада 18 минг одам ишлашини, ушбу компания давлатга 4 трлн.сўмдан кўпроқ солиқ тўлаётганини таъкидлаб, ушбу соҳа аввал коррупция ботқоғида бўлганини айтган.
Агар Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса бизда ушбу соҳада рақобат бўлишини Қодиров айтган.
Қодиров кечаги учрашувда ҳамма саволларга жавоб топганини алоҳида таъкидлаган. Унинг айтишича компанияда нарх ошишига асосий сабаб эҳтиёт қисмларининг маҳаллийлаштирилмаганида. Лекин компания ҳозир қилиши керак бўлаётган ишни қилгани учун танқид қилиш адолатсиз экани таъкидланган.
Шунингдек, депутат автомашиналар Ўзбекистонда хориж давлатлари, хусусан Россия ва Қозоғистондан 500-900 доллар арзонроқ эканини, улардаги арзон кўрсатилаётган нархлар бу уларнинг шунчаки бошланғич нархи эканини айтган.
Ўрганишда давом этамиз, дейди депутат.