Қонунчиликда ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш учун қандай жазо белгиланган?

Қонунчиликда ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш учун қандай жазо белгиланган?
Бугун Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир А.Арипов бошчилигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида комиссия йиғилиши ва ОАВ учун пресс-конференция бўлиб ўтди.

Журналист ва блогерларга етарлича ахборот берилди, саволларига батафсил жавоб келтирилди.

Шу аснода, барча ОАВ ва блогерларни ахборот соҳасида қонунчиликка жиддий ва тўлиқ амал қилишларини сураймиз, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш "ОАВ тўғрисида" қонунининг 6-моддаси, "Ахборотлаштириш тўғрисида" қонунининг 12 прим 1 моддаси ва Жиноят Кодексини бузиш ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка олиб келади.

Масалан, Жиноят Кодекси, модда 244-1, 2-кисм:
"Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Муминжон 1973ю 15 март 2020 22:29
    БАЛИК БОШИДАН САСИЙДИ . ОЛДИН УЗИНГА БОК , КЕГИН НОГОРА КОК . ИНСОФСИЗДАН , ИНСОФ КУТМА . ШОФФОФЛИК УЗЛАРИНГДАН БУЛСИН КАТТАЛАРДАН , ХУРМАТЛАРИНГ БОР ХАРКАЛАЙ .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қонунчиликда ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш учун қандай жазо белгиланган?