UzAuto Motors компанияси тармоқларда тарқалган видео бўйича муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, тармоқларда тарқалган видеода фуқаро автомат узатмали автомобилни "D" трансимиссиясига қўйган ҳолда ўт олдирмоқчи бўлган, лекин бунинг уддасидан чиқа олмаган. Компания бундай туҳмат ва бўхтон билан видео тарқатмасликни сўрамоқда. Унинг айтишича, автомат узатмали автомобиль "D"да эмас, балки "P" тарнсмиссияда ўт олади. Шу сабабли фуқароларда туҳмат ва бўхтон тарқатмасликни сўраб, қонунчиликда бундай ҳаракат учун жазо борлигини эслатиб ўтган.
Таъкидлаш жоиз, туҳмат, била туриб ёлғон, шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддасида кўзда тутилган (60 бараваргача БҲМ) ҳамда шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.